Published February 28, 2023
| Version v1
Conference paper
Open
ИЖТИМОИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ «АРҒИМЧОҚ» МОДЕЛИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Authors/Creators
Description
Жаҳон амалиётида ХХ асрнинг 80 йилларидан бошлаб ижтимоий тадбиркорлик соҳаси мамлакат миллий иқтисодиётининг янги, яъни тўртинчи соҳасида ривожланиб келаяпти. Сўнгги йилларда нафақат мамлакатлар миқёсида, балки глобал даражада ижтимоий муаммоларнинг кенг тарқалиб бораётганлиги сабабли ижтимоий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга ҳар қандай мамлакат амалиётида зарурият кучайди. Натижада иқтисодий адабиётда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришнинг жаҳон амалиётини қиёсий таққослаш асосида уни ривожлантиришнинг турли моделларини аниқлашга қаратилган илмий тадқиқотларга устуворлик қаратилди.