Published July 1, 2013 | Version v1
Other Open

Технология и программные средства создания электронных учебных пособий в игровой форме

  • 1. ТУИТ Ферганский филиал

Description

Компьютер ўйинлари жуда қудратли социал-психологик таъсир кўрсатувчи омил ҳисобланади. Ғоявий ва график жиҳатдан мукаммал яратилган, кишининг бутун диққат-этиборини ўзига торта оладиган компьютер ўйинлари ҳар қандай ўқувчининг руҳий ҳолатига таъсир қила олиш хусусиятига эга. Айниқса ўрта ва кичик ёшдаги мактаб ўқувчилари баъзан соатлаб компьютер ўйинларини ўйнашдан зерикмасликлари, энг асосийси хали мустақил фикрловчи шахс сифатида шаклланиб улгурмаганликлари сабабли кўп ҳолларда ўйинлардаги образларнинг хатти-харакатини хаётий каби қабул қилишлари уларнинг ана шу ўйин ғоялари таъсирига тушиб қолиши ҳолатларини юзага келтиради. Вайронкорлик, қонхўрлик, зулм, зўравонлик каби тубан ғоялар олға сурилган ўйинларни мунтазам ўйнашлари натижасида уларда бундай тушунчаларга нисбатан бефарқлик туйғуси шаклланишига йўл очилади. Бу эса мамлакатимиз мустақиллиги, юртимиз тинч-осойишталигини сақлашга қилинаётган уринишлар, ёш авлод онгига она юртга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини сингдиришга бўлган ҳаракатларимизга тўсқинлик қилади. Шундай экан глобал равишда ривожланиш билан бир қаторда турли мафкуравий тахдидлар юзага келаётган бир даврда, ёш авлод қалбида миллий ғоя ва соғлом дунёқарашни мустаҳкамлаш, уларни хар қандай маънавий тажовузга қарши собит тура оладиган, мустақил фикрга эга, баркамол инсон қилиб тарбиялаш хар бирмизнинг бурчимиздир.

Files

Files (5.9 MB)

Name Size
md5:7cd42cd1fd91c62015e8a0df5982baa9
5.9 MB Download

Additional details

References

  • Бегимкулов У.Ш. ва б. (2011). "Педагогик таълимни ахборотлаштириш: назария ва амалиёт", монография,
  • В.Д.Сапунцов. (2000). "Компьютерные деловые игры и дистанционное образование"