Published September 30, 2022
| Version v1
Journal article
Open
«Сюань-Цзан кечмиши» асарига киритилган мактублар қадимги туркий эпистоляр жанрининг классик намуналари сифатида
Authors/Creators
Description
“Сюань-цзан кечмиши” асари қадимги хитой ва турк адабий, маданий алақаларининг муҳим ва қимматли ёдгорлигидир. Илк ўрта асрларда буддизмнинг Марказий Осиёда ёйилиши туркий халқлар билан шарқ халқлари ўртасидаги маданий, адабий ва тил алоқаларини ривожлантириб юборди. Асар ана шу даврларда хитой тилидан қадимги туркий тилга таржима қилинди. Унинг таржимони Сингқу Сели тудун ўз даврининг кўзга кўринган адиби, йирик буддашунос ва хитой тилининг билимдонларидан эди. Таржима жараёнида у туркий тилнинг бор имкониятидан унумли фойдаланди ва ажойиб асарни туркий адабиётга олиб кирди.