Published June 30, 2022 | Version v1

Эрон ташқи сиёсати генезиси ва эволюцияси

Description

ХХ аср охири ва ХХI асрнинг боши Эрон ташқи сиёсати стратегияси мамлакатдаги ислоҳотлар таъсирида бир неча бор ўзгаришларга учраб, ушбу тарихий давр мобайнида сиёсий элита Теҳрон ташқи сиёсати йўналишларини жорий конъюнктурадан келиб чиққан ҳолда ўзгартиргани зикр этилади. Эрон ташқи сиёсатини ишлаб чиқиш манбалари тадқиқ этилади ва уни амалга ошириш механизмлари кўрсатиб берилади. Эрон президентларининг ташқи сиёсатлари ва уларни амалга ошириш услублари таҳлил қилиниб, уларнинг мамлакат миллий манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган жиҳатлари қиёсий таҳлил қилинади. Мақолада Эрон ташқи сиёсат маҳкамаси расмий Теҳроннинг ташқи сиёсатини реализм ғоялари асосида ишлаб чиқишга устуворлик берган бир шароитда дунё ҳамжамиятига халқаро муносабатларни либераллаштириш ғояси тарафдори эканлигини кўрсатишга ҳаракат қилгани кўрсатиб берилади.

 

Files

17. ХОДЖИМУРАТОВА ДИЛШОДА 116-122.pdf

Files (297.8 kB)