ИБН СИНО ТАЪЛИМОТИДА КОМИЛ ИНСОН ТУШУНЧАСИНИНГ АҲАМИЯТИ
Authors/Creators
Description
Комил инсон тушунчаси нафақат Ибн Синонинг тасаввуфий қарашларига, балки унинг фалсафий қарашларида муҳим ўрин эгаллаган. Ибн Синонинг ижодий тасаввури билан яратилган комил инсон модели, ҳақиқатан ҳам ақлий мукқаддима - онг билан безатилган қадимий уйғунлик, мўътадиллик ва ахлоқий гўзаллик идеалини ўз ичига олади. Ушбу тип донишманд-файласуф қиёфасида мужассамланган, сўфийларнинг мистик идеали орқали бойитилган бўлиб, у инсонни Яратгувчи билан бирлаштириш ва охир-оқибат илоҳий моҳиятда қоришиб кетиш мақсадида мистик экстаз ва сезги орқали босқичма-босқич мукаммалликка кўтарилиш ғоясига асосланган.