ИНГЛИЗ ВА ЎЗБЕК ТИЛЛАРИДАГИ АНТРОПОНИМЛАР ТАРЖИМАСИНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ («БОБУРНОМА» МАТНИ МИСОЛИДА)
Authors/Creators
- 1. Ph.D., катта ўқитувчи, Ўзбекистон Миллий Университети
Description
Мақолада антропонимларнинг лингвистик таснифи, семантик, услубий ва ясалиш хусусиятларига эга бўлиши, бошқа лексик бирикмалардан ажралиб туриши ҳақида маълумот бериб ўтилган. Бу борада илмий изланишлар олиб борган олим ва тадқиқотчилар қарашлари ҳам келтириб ўтилган. Жумладан, Р.Расулов, Т.Нафасов, Ҳ.Қудратуллаев ва Д.Хошимовалар томонидан «Бобурнома» матнида антропоним ва топонимларнинг статистик таҳлили берилган. Ўз навбатида ўз таҳлилимизни ҳам қўшимча тарзда киритиб ўтилди. «Бобурнома» матнидан олинган антропонимлар уч инглиз таржимонлари томонидан қилинган таржималари билан солиштирилиб фарқли жиҳатлари кўриб чиқилди ва таҳлил қилинди. “Иброҳим Бекчик”, “Иброҳим Чопуқ”, “Абулқосим кўҳбур”, “Олача”, “Қанбар Али” ва “Тархон” каби антропонимлар мисол тариқасида олиниб, таржимон варантлари кўриб чиқилди. Ҳар бир киши номлари келиб чиқиш тарихи ва маъноси таснифланди.