Published December 13, 2022
| Version Online
Conference paper
Open
ТАРЖИМАДА ОБРАЗНИ ҚАЙТА ГАВДАЛАНТИРИШ МУАММОСИ ("ФАУСТ" ТАРЖИМАЛАРИ МИСОЛИДА)
Description
Таржима тарихи бир асарнинг турли талқин ва таржималарига бениҳоя бой манба сифатида адабиётшунос ва таржимашуносларнинг эътиборини азалдан-абад ўзига жалб қилиб келмоқда. Бадиий асарнинг у ёки бу адабиётдаги ўрнига қараб ҳар хил талқин ва таржималарнинг сони ва сифати, савияси ва салоҳияти қамрови ҳам ривожланиб бормоқда. Бир асарнинг турли таржималари пайдо бўлишининг ўзи шу асар ва унинг муаллифининг миллий ва ёки жаҳон адабиётидаги ўрнини белгилайди.