Маҳаллаларда фуқаро муҳофазасини ташкил этиш ва юритиш
Authors/Creators
Description
Мамлакатимиз миллий давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, хавфсизликни таъминлаш, барқарор иқтисодий ривожланишга эришишдан иборатдир. Бу эса аҳолининг барча қатламларида, мактаб, мактабгача таълим муассасаларидан тортиб йирик саноат, ишлаб чиқариш, маҳаллий ҳокимият раҳбарлари ўртасида маълум тарғибот ишларини ривожлантириш, улар масъулиятини оширишни тақазо этади. Айниқса, дунё миқёсида кўп йиллардан буён шаклланганлиги, ўзига хос маданият ва маънавият ўчоғи бўлмиш маҳаллаларнинг ўрни беқиёс ҳисобланади.