АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ИЗЛАНИШЛАРИ
Description
Аввало шуни таъкидлаш жоизки, мақолада қайд этилган китоблар, мазмунан дастлаб буюк аждодимиз Абу Райҳон Берунийнинг «Ҳиндистон» асаридан бошланган илмий изланишларнинг мантиқий давоми, дейиш мумкин. Гарчи мазкур мавзу бўйича мустақиллик йиллари айрим мақола ва рисолалар эълон қилинган бўлса-да, аммо Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг учинчи ренес-сансга доир фикр-мулоҳазалари асримизнинг тараққийпарвар қўшни минта-қалар халқларининг қадимги тарихи, диний эътиқоди ва маданиятини имкон қадар чуқурроқ ва атрофлича ўрганишга рағбат бахш этди.
Борди-ю, тадқиқотнинг долзарблиги масаласига келсак, бу борада машҳур рус рассоми ва файласуфи С.Рейрихнинг қуйидаги хулосаси танланган мавзу моҳиятининг ўзига хос таърифи дейиш мумкин:
«Бундан буён Ғарбда ривожланиш, нари борса параллел йўналиш бўйича давом этади, чунки илм-фан, техника ва иқтисод тараққиётининг вертикал – юксакликка юзланиш навбати XXI асрдан Жанубий, Жануби-Шарқий ва Шар-қий Осиёга ўтади. Ва ушбу минтақалардаги давлатларни кўп ўтмай табиий ресурслардан бўлак бирор нарса билан қизиқтириш қийин бўлиб қолади: на ишчи кучи-ю ва на янги технология билан, зеро уларда ақлий ва жисмоний потенциал етарли. Шунинг учун келгусида улар билан маданий, ижтимоий ва иқтисодий алоқаларни кучайтиришда, мазкур ҳудудларда яшовчи халқлар-нинг қадимги тарихи, маданияти ва айниқса, уларнинг диний қадриятларидан бохабар бўлиш ғоятда жиддий аҳамиятга эга».