Published December 1, 2022 | Version Online

"ПАЙВАНДЛАНГАН СОПОЛИМЕРЛАР АСОСИДА ОЛОВБАРДОШ ТЎҚИМАЧИЛИК МАТЕРИАЛЛАРИНИ ЯРАТИШ ВА ЁНҒИНДАН ҲИМОЯЛАШ АНЖОМЛАРИДА ҚЎЛЛАШ"

  • 1. иқтисод фанлар доктори, профессор. Тошкент шаҳар Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, ҳаёт фаолиятини хавфсизлигини ўқитиш маркази.

Description

Янги турдаги оловдан ҳимояловчи композицияларни яратиш, улардан тўқимачилик материлларига махсус ишлов беришда фойдаланиш жараёнлари узлуксиз амалга ошириб келинмоқда. Ушбу йўналишда материални оловдан узоқ муддат ва самарали ҳимоя қилиш, сақлаш ва эксплуатация жараёнида барқарор хоссаларни намоён этиш, маҳсулот таннархини камайтириш мақсадида тадқиқотлар давом этмоқда. Шу йўналишда таркибида иккиламчи хом ашёларни қўллаган ҳолда материал толалари билан кимёвий боғланувчи пайванд сополимерлардан фойдаланиш самарали усул эканлиги кўрсатиб берилган. Лекин, ҳозиргача маълум бўлган изланишларда пайвандланган сополимерлар асосида олинган оловбардош тўқимачилик материалларини тадқиқи етарли даражада ўрганилмаган. Материалга нафақат оловбардошлик бағишловчи, балки таркибида ёниш ҳароратида ёнмайдиган газлар ажралиши билан парчаланадиган моддалар (борат кислотаси, карбамид, аммофос, полиакриламид) ва ёниш чоғида ҳаво билан материал орасида ёнмайдиган парда ҳосил қилувчи (коллаген) бўлган композицион антипиренни тўқимачилик материаллари толаларига пайвандлаш, об-ҳаво ва ёруғлик ҳамда бошқа физик-кимёвий таъсирларга турғунлик берувчи, алангадан сақловчи пардозлашнинг универсал усулини ишлаб чиқиш, оловбардош материалнинг кимёвий таркиби, тузилиши билан физик-механик ва ёнғин-техник хоссаларини оптималлаштириш бўйича етарли даражада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмаган.

Ёнғинни ўчиришнинг учта асосий усули мавжуд: ёнаётган моддани совитиш, масалан, сув билан, ёнаётган моддани ҳаводан ажратиш (қум, мато ва ҳоказо) ва ниҳоят ёнувчи моддани ёниш зонасидан йўқотиш (ёнувчи суюқликни узатиш, ёнаётган конструкцияларни бузиш ва очиш).

Айни вақтда тавсия этилаётган ёнғин ёпқичлар фойдаланиши қулай бўлиши билан қаторда экологик хавфсиз матодан тайёрланади. Бунинг учун тери чиқиндиларини асос қилган ҳолда композиция олинади ва олинган композицияни матога пайвандлаш орқали оловбардош мато олишга эришилади. Матонинг ёнғин техник ва сифат кўрсаткичлари бўйича олинган натижаларга таянган ҳолда бу мато асосида ёнғин ёпқичлар билан бир қаторда ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари - ўт ўчирувчилар учун қўлқоплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Пайвандланган сополимерлар асосида оловбардош тўқимачилик материалларини яратиш натижасида қуйидаги афзалликларга эришилади:

тўқимачилик материалларига оловбардош ишлов бериш учун янги композиция таркиби ишлаб чиқилади;

Files

Турапов Равшан Абдуллаевич.pdf

Files (763.7 kB)