ГЛОБАЛ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШЛАРИ ВА СУВ ТАНҚИСЛИГИ ШАРОИТИДА ОҚАР СУВЛАРДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Authors/Creators
Description
Республикамизда глобал иқлим ўзгаришлари таъсирида қишнинг илиқ келиши, март, апрел ва май ойларида хаво харорати энг паст ва энг баланд амплитудасининг катта кўламда кескин ўзгаришлари, ёз ойларида хавонинг хаддан зиёд қизиб, ҳароратнинг кутарилиб кетиши ва бундай об-ҳаво узлуксиз узоқ вақт (2018 йи 22 кун, 2019 й 35 кун, 2020 й 26 кун, 2021 й кун, 2022 й кун) давом этиши ҳаво нисбий намлигининг ниҳоятда паст бўлишига, нам тақчиллигининг 90 мб гача ошиб кетишига олиб келмоқда.
Шунингдек, дарёларда сув оқимларининг камайиб бораётганлиги, ҳудудларда зах сувлар сатхининг пасайиб бораётганлиги илгари шаклланган гидрологик тартибларга ўзгартириш киритмоқда. Сувга бўлган талаб эса аксинча барча сохаларда кундан кунга ошиб бораётганлигини эътиборга олиб ИТПИТИ да янги ингичка толали ғўза навларини сув танқислиги шароитида парваришлаш ва сифатли тола олиш агротехникасини ишлаб чиқишга доир синов ва дала тажрибалари олиб борилмоқда.