ТАРБИЯ – ЖАМИЯТДА ЮКСАК ШАХС ВА МАМЛАКАТИМИЗДА УЧИНЧИ РЕНЕССАНС БУНЁДКОРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ МАЪНАВИЙ АСОСИ
Authors/Creators
Description
Тарбия -инсон ҳаётининг безаги ва шахснинг инсоний қиёфасини белгиловчи, жамиятдаги тутган ўрнини ифодалаб берувчи ўта мураккаб танафуссиз амалга ошириладиган психологик жараён. Мавзунинг асосий мақсади шундан иборат бўлдики, ҳар қандай жамиятда тўлақонли, ҳар томонлама етук, юксак маънавиятли, чуқур интелектуал салоҳиятга эга бўлган шахсни тарбиялашда, мамлакатимизда минг йиллар давомида шаклланган ва эътироф этилган, миллий қадриятларимизга асосланган тарбия анъаналарининг бугунги жамият тараққиётида тутган ўрнини кўрсатишдан иборат. Ҳар бир мамлакат ва алоҳида ҳалқларнинг дунёда тутган ўрни, унинг мавкеи, айнан шу мамлакатда ёшларга бериладиган тарбиянинг махсули сифатида намаён бўлади. Таълимнинг мазмун-моҳияти ва унинг аҳамияти ҳам биринчи навбатда болага тарбия орқали тушунтирилмас экан, кутулган даражадаги таълим натижасига эришиб бўлмайди. Мавзуни ёритишда халқимиз томонидан асрлар давомида шакллантирилган ва эътироф этилган, тарбия элементлари, урф-одатлар, анъаналар, миллий ва умуминсоний қадриятлар ва адабиётлардан олинган маълумотлар материал сифатида тахлил қилишда асосан тарихий-таърифлаш усулларидан кенг фойдаланилди.