Published October 31, 2022 | Version pdf

Мактаб кимё курсида моддалар таркибинианиклашда хроматографик усулдан фойдаланиш ва Ўқувчиларнинг кимё фанидан ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларини баҳолаш ва мониторингини юритиш

Description

Баҳолаш ва унинг аҳамияти. Таълим олувчилар томонидан ўқув материаллари ўзлаштирилганлигини, кўникма ва малакалар ҳосилбўлганлигини текшириш ва баҳолаш таълим жараёнининг зарур таркибий қисми ҳисобланади. Бу фақат ўқитиш натижаларини назорат қилиш эмас, балки ўқув жараёнининг турли босқичларида таълим олувчиларнинг билиш фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳамдир. Ўзбекистон Республикаси ХТВнинг 2017 йил 17 октябрдаги 330- сонли “Давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ва уларнинг билимлари сифатини назорат қилиш бўйича баҳоловчи мезонларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида” бўйруғи ва унинг асосидаги рейтинг тизими Муваққат Низоми тасдиқланди. Ўқувчиларниг таълим тайёргарлиги даражасини баҳолашнинг рейтинг тизими қуйидаги назорат турлари орқали амалга оширилади: Рейтинг тизимининг назорат турлари ва уларни амалга ошириш Ўқувчиларнинг билим савияси ва ўзлаштириш даражасининг Давлат таълим стандартларига мувофиқлигини таъминлаш учун қуйидаги назорат турларини ўтказиш назарда тутилади: жорий назорат — сўровлар, коллоквиумлар, семинарлар, контрол ишлар, тестлар тарзида ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакалари мунтазам назорат қилинади; оралиқ назорат — чорак тамом бўлганда ва ўқув дастурининг тегишли бўлими тугаллангандан кейин ўқувчиларнинг билимлари, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун амалга оширилади. У имтиҳонлар, тестлар, синовлар ва малакага доир ишлар шаклида ўтказилади. Ушбу назоратда фойдаланиладиган материаллар ўқув фани ўқитувчиси томонидан тайёрланади. Оралиқ назоратда назорат ишларининг миқдори ва мавзулари ўқув дастурига асосланган мавзуий режада белгиланади ҳамда муддати ва шакли кўрсатилади; босқичли назорат — ўқув йили тамом бўлгандан кейин имтиҳонлар, тест синовлари, синовлар шаклида амалга оширилади. Унинг асосида рейтинг аниқланади ва ўқувчини навбатдаги синфга ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади. Босқичли назорат материаллари намуналари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг Республика таълим маркази томонидан тайёрланади. Назорат ишлари материаллари намуналарига ижодий ёндашган ҳолда ўқув фани ўқитувчилари босқичли назорат материалларигаўзгартиришлар киритиши ва уларни услубий бирлашмалар муҳокамасидан ўтказиб, жорий этишлари мумкин; якуний назорат — ўқиш (9- ва 11-синф) тугаллангандан кейин давлат аттестатсияси шаклида ўтказилади.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси ХТВнинг 2017 йил 17 октябрдаги 330- сонли қарори “Давлат таълим стандарти бўйича умумий ўрта таълимнинг малака талабларини ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасини ва уларнинг билимлари сифатини назорат қилиш бўйича баҳоловчи мезонларини тажриба-синовдан ўтказиш тўғрисида” бўйруғи ва унинг асосидаги рейтинг тизими Муваққат Низоми.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги № 187-сонли Қарори.

3. Раҳматуллаев Н.Ғ., Омонов Ҳ.Т., Миркомилов Ш.М. “Кимё ўқитиш методикаси”, Ўқув қўлланма, Тошкент, “Иқтисод-Молия”-2013 йил.

4. Расулов К., Йўлдошев О., Қораболаев Б. “Умумий ва анорганик кимё”. Тошкент. “Ўқитувчи” 1996 й.

 

Files

ILM.pdf

Files (639.0 kB)

Name Size
md5:9c3b12a2c918fc14fd3f382f655b4046
639.0 kB Preview Download