МИНТАҚАВИЙ НОМУТАНОСИБЛИКЛАРНИ БАҲОЛАШНИНГ МЕЗОНЛАРИ ВА УСУЛЛАРИ
Authors/Creators
- 1. Тошкент Амалий Фанлар Университети Иқтисодиёт Кафедраси Ассистенти
Description
Минтақавий номутаносибликларни камайтириш Ўзбекистон Республикаси миллий ўсиш стратегияси режасининг асосий мақсади ҳисобланади. Ҳудудлараро номутаносибликларнинг босқичма-босқич камайиши ҳудудий ишлаб чиқариш омилларидан янада мувозанатли ва самарали фойдаланиш ҳамда ривожланиш таъсирининг ҳудудлар бўйича кенг тарқалиши ҳисобига иқтисодиётнинг тезроқ ва барқарор тикланишига ёрдам беради. Демак, минтақавий номутаносибликларни мониторинг қилиш ва минтақавий ривожланиш сиёсатини баҳолаш учун фазовий кўрсаткичлар тизими талаб қилинади. Бундай тизим мунтазам равишда ҳар бир ҳудуднинг эҳтиёжлари, имкониятлари ва жойлашуви, қиёсий афзалликлари, шунингдек, ишлаб чиқариш истиқболлари ва инвестициялар ва бандлик имкониятларини аниқлаб беради.