Published October 9, 2022 | Version v1

АКАДЕМИК ЛИЦЕЙ ЎҚУВЧИЛАРИДА ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ЎРГАНИШГА МОТИВАЦИОН ЁНДАШИШ ИЖТИМОИЙ ЗАРУРИЯТ СИФАТИДА

  • 1. Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти академик лицей директори

Description

Тезкор ахборот ҳамда кескин глобаллашув даврида чет тилларини ўрганишда мотивация муаммоси энг долзарб масалаларидан бирига айланиб бормоқда. Илм-фан тараққиёти ва глобаллашув, миллатлараро мулоқот тиллари бўлган  чет тилларини, хусусан, инглиз тилини пухта ўрганишни тақозо этмоқда. Чет тилларини ўрганиш жамиятнинг ҳам ижтимоий-иқтисодий, ҳам умумий маданий тараққиётининг асосий омилларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Aйниқса, ҳозирги интернет ва информацион -технологик асрда маълумотларни аслидан олиш, интернет орқали янги технологияларни кузатиш ва ўрганиш, интернет орқали харидларни амалга ошириш,умуман олганда,халқлар ўртасидаги ижтимоий иқтисодий ва маданий алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш учун чет тилларини ўрганишнинг ўрни беқиёс хисобланади. Шу боис, мамлакатимизда сўнгги йилларда хорижий тилларни ўрганишга, хусусан, дунё коммуникатив тили бўлган инглиз тилини ўрганишга бўлган қизиқиш ва талаб сезиларли даражада ошгани  ортиб бораётганли ажабланарли эмас. Ушбу жараённи тизимли равишда йўлга қўйиш учун ҳхукуматимиз томонидан таълим тизимида изчил ислоҳотлар ўтказилди ва бу ислоҳотлар чет тилларини ўқитишда ҳам туб ўзгаришларни юзага келишга туртки бўлди. 2012 йил, 10 декабрдаги “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора тадбирлари ” тўғрисидаги ПҚ-1875сонли  қарори,  хорижий тилларни бошланғич синфлардан бошлаб узлуксиз ўқитилишнинг  ўқитилишини  йўлга қўйиш, давлат таълим стандартларини ҳалқаро андозаларга мос равишда такомиллаштирилиш, таълим тизимининг барча босқичлари учун ўқув дастурларининг мазмунини янгилаш, таълим жараёнини замонавий технология ва янгича ёндашув замирида ташкил қилишни тақозо этади[1] [1].

 

.

 

Files

Юсупов Лутфулло Сайиттураевич.pdf

Files (375.7 kB)

Name Size
md5:59e02ed20febb7bcc14f1e34dfbfc686
375.7 kB Preview Download