ШАРТЛИ ҲУКМНИ ҚЎЛЛАШ ЮЗАСИДАН АЙРИМ МУЛОҲАЗАЛАР
Authors/Creators
Description
Бугунги кунда республикамизда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар жараёнида мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ПФ-4947-сон фармонида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишларидан бири сифатида «қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш»нинг белгиланганлиги сўзимизнинг яққол исботидир.