Ғ2 КУНГАБОҚАР ДУРАГАЙЛАРИНИНГ МОЙДОРЛИК БЕЛГИСИ БЎЙИЧА АЖРАЛИШИ
Authors/Creators
Description
Кунгабоқар селекциясида янги селекцион усулларни қўллаган ҳолда ирсий белгилари турғун ва сифат кўрсаткичи саноат талабларига мос бўлган навларни яратишга бўлган талаб ошиб бормоқда. Шунингдек, мойли экинлар мамлакатимиз халқ хўжалигида тутган ўрни ўта салмоқлидир. Булардан олинадиган ёғлар, халқимизнинг кундалик ҳаёти учун зарурий озиқ-овқат маҳсулиятининг энг асосийдир. Бундан ташқари бу ёғлар инсонларнинг саломатлигини сақлашда муҳим ўрин тутади. Жумладан, жадал типдаги янги навларни ишлаб чиқаришга жорий этиш, мойли экинлар ҳосилдорлигини ошириш, маҳсулот сифатини яхшилашнинг муҳим захираларидан биридир. Бундай навларни яратиш муваффақияти асосан дастлабки материалга боғлик.