ФУҚАРОНИНГ ҲАЁТИ ВА СОҒЛИҒИ ФУҚАРОЛИК-ҲУҚУҚИЙ МУҲОФАЗА ОБЪЕКТИ СИФАТИДА
Authors/Creators
Description
Фуқаролик ҳуқуқ соҳаси одатда “нормал” муносабатларни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ соҳаси сифатида эътироф этилади. Шу сабабли ҳам фуқаролик ҳуқуқ ва мажбуриятларни вужудга келтиришга қаратилган юридик фактларнинг аксариятини шартнома ва битимлар, қонун ҳужжатлари ёки ваколатли давлат органлари томонидан қабул қилинадиган ҳужжатлар ташкил этади. Бироқ фуқаролик ҳуқуқ ва бурчларини вужудга келиш асоси сифатида нафақат қонун йўл қўйган хатти-ҳаракатлар, балки қонунга зид ҳаракатлар ҳам амал қилади. Бундай ҳаракатлар натижасида вужудга келадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлар эса ҳар доим муайян фуқаролик ҳуқуқларининг бузилиши оқибати сифатида кўрилади ва бу оқибат анъанавий битим ва шартномалардаги каби кредитор ва қарздор конструкциясига эмас жабрланувчи ва зарар етказувчи конструкциясига асосланади.