Published September 7, 2022
| Version v1
Journal article
Open
ЖАЗОНИ ИЖРО ЭТИШ МУАССАСАЛАРИДАН БЎШАТИЛГАН АЙРИМ ТОИФАДАГИ ШАХСЛАР УСТИДАН МАЪМУРИЙ НАЗОРАТ ЎРНАТИШ АСОСЛАРИ ТАҲЛИЛИ
Authors/Creators
Description
Криминологияга оид адабиётларда рецидив жиноятчиликнинг ўзига хос сабаб ва шарт-шароитлари қаторига муқаддам судланган шахслар билан профилактик ишлар ҳамда улар устидан маъмурий назорат олиб борувчи субъектлар фаолиятидаги хато ва камчиликлар билан боғлиқ криминоген омиллар киритилади . Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган айрим тоифадаги шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатиш билан боғлиқ амалиётда ҳам юқоридаги омиллар билан бевосита боғлиқ бўлган қатор муаммолар мавжуд.