ИСТИҚЛОЛ ДАВРИ ТОЖИК ПОЭЗИЯСИДА ҒАЗАЛ ЖАНРИ
Authors/Creators
Description
Ушбу мужаз мақолада тожик ва ўзбек тилларида ижод қилувчи зуллисонайн шоир, олим ва таржимон Жаъфар Муҳаммад (Жаъфар Холмўминов) ғазалларидаги ишқ мавзу майдонида ишқни образлаштириш ҳамда ишқни муносабат объектига айлантириш ҳодисалари кўриб ўтилади. Жаъфар Муҳаммад ўз ғазалларида лирик қаҳрамон – ошиқнинг ички кечинмалари, ботиний ҳис-туйғуларини баён ва тавсиф этар экан, ушбу баён ва тавсифлашнинг тўла ва таъсирчан чиқишини таъминлаш мақсадида “ишқ” сўзи иштирокида ясалган иборалар воситасида ўхшатиш санъатини қўллаб биз ишқ образлари деб аташимиз мумкин бўлган бир неча образлар яратади. Биз ушбу образларни шартли равишда ишқ маконларини билдирувчи образлар ва ишқ воситаларини билдирувчи образлар каби икки турга бўламиз.
Files
33-39.pdf
Files
(388.7 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:ee076487cd6b17e9b6d2314b77ac4609
|
388.7 kB | Preview Download |