ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИ АСОСИЙ ШАРТЛАРИНИНГ ТАВСИФИ
Authors/Creators
Description
Ҳозирги кунда воситачилик шартномаси барча ривожланган мамлакатлар ҳуқуқий тизимида тадбиркорлик муносабатларида кенг фойдаланувчи шартнома сифатида характерланиб, халқаро ва ички савдо муносабатларида кенг қўлланилиб келинади. Таъкидлаш лозимки, воситачилик шартномаси конструкцияси мулкий ҳуқуқларни муомалада бўлишида муҳим ўрин эгаллайди. Фуқаролик муомаласининг бугунги аҳволи воситачилик шартномасини қўллаш билан боғлиқ долзарб муаммоларни қўймоқда. Ҳозирги кунга қадар бир қатор муаммолар ўз ечимини топмаган. Чунончи, воситачилик муносабатлари, воситачилик шартномаси предмети, объекти, мулк ҳуқуқининг вужудга келиши, воситачилик топшириғини бажариш вақти, битимнинг тузилган вақти, воситачилик шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш оқибатлари, воситачиликнинг бозор муносабатлари тизимида тадбиркорлик фаолияти сифатида ўзига хос хусусиятлари каби масалалар ҳанузгача ўзининг аниқ ҳуқуқий ечимини топмаган.