ВОСИТАЧИЛИК ШАРТНОМАСИНИНГ ҚЎЛЛАНИШ СОҲАЛАРИ
Authors/Creators
Description
Бугунги кунда фуқаролар, юридик шахслар ва бошқа субъектлар ўртасидаги муносабатлар шартномалар тузиш орқали расмийлаштирилмоқда. Шартномалар эса товарлар, ишлар ва хизматларни фуқаролик муомаласида фаол ҳаракатда бўлишини таъминловчи муҳим юридик восита бўлиб ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқи субъектлари ўртасидаги шартномавий муносабатларни тўғри йўлга қўйилиши, шартнома иштирокчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилинишини таъминлашда давлатнинг бош ислоҳотчилик вазифасини бажариши муҳим аҳамиятга эга. Бугунги кунда давлатни иқтисодиётга таъсир кўрсатиш масаласи жаҳон молиявий иқтисодий инқирози муносабати билан алоҳида аҳамият касб этмоқда. Давлатнинг иқтисодиётга нисбатан таъсир кўрсатиши, иқтисодиётни бошқаришдан воз кечиши, турли корпоратив манфаатлар тўқнашуви, қимматбаҳо қоғозлар бозоридаги чайқовчилик ушбу инқироз сабабларидан бири ҳисобланади.