КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯ ШАРОИТИДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ СМАРТ ЁНДАШУВИ
Description
Ўзбекистонда коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг туризм соҳасига салбий таъсирини юмшатишда смарт ёндашувида туризмни ривожлантириш муҳим аҳамият касб этади. “Смарт” атамаси Петер Ф.Друкер томонидан "Менежмент амалиёти" (1954) асарида илмий айирбошлашга киритилган эди. “СМАРТ” аббревиатураси қўйилган мақсаднинг хусусиятларини аниқлаш учун белгиланган бўлиб, қуйидаги маънони билдиради: Specific – аниқ; Measurable – ўлчанадиган; Achievable – эришиладиган; Realistiс – реалистик; Time – вақт бўйича белгиланган. Шундай қилиб, П. Друкер агар мақсад "ақлли" бўлса, яъни қўйилган мезонларга жавоб бера олса, унга эришилади, деб ҳисоблаган.