ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ АСАРЛАРИДА КОМИЛ ИНСОН ҒОЯСИНИНГ ИФОДАЛАНИШИ
Authors/Creators
Description
Шарқ мутафаккирлари ўз асарларида комил инсон ғоясини илгари сурганлар. Комиллик ғоясининг ахлоқ тарбияси билан муштарак эканлиги таъкидланади. Ўзгаларга нисбатан инсоний муносабатда бўлиш, адолат, самимият, тўғрилик, мулойимлик, саҳоватпешалик каби сифатларни шакллантириш комилликнинг асосий белгиларидан эканлиги баён қилинади. Комил инсон тарбиясида ва уларнинг жамиятдаги ўрнини белгилашда, энг аввало, оиланинг, ижтимоий муносабатларнинг ўрни беҳад муҳим ҳисобланади. Мақолада шарқ мутафаккирларининг комил инсон тушунчаси ҳақидаги фикрлари ҳақида сўз юритилади.