Published June 17, 2022 | Version pdf

Бугунги кунда ички ишлар органлари фаолиятида қуйидаги муаммолар юзага келмоқда, Булар.

Description

Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида ҳисобот бериб боришининг таъсирчан тизими, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмлари жорий этилмаган, бу эса ходимларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун масъулиятини ошириш имконини бермаяпти, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича ишлар асосан, содир этилган ғайриқонуний қилмишларнинг оқибатларига қарши курашишдан иборат бўлиб қолмоқда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ва самарали чора-тадбирлар кўрилмаяпти, ўсиб келаётган авлодни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишга, ёшлар жиноий фаолиятга, авваламбор, терроризм ва диний экстремизмга жалб этилишининг олдини олишга етарлича эътибор қаратилмаяпти, ички ишлар органларининг тарбиявий ўрни сезилмаяпти, ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ҳозирги талабларга жавоб бермайди, порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди, энг янги ахборот-коммуникация технологияларини тизимга жорий этиш, ички ишлар органларини замонавий воситалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш даражаси қониқарсизлигича қолмоқда. профилактика инспекторларининг барчаси ҳам юридик маьлумотга эга эмаслиги ва бу ўз ўрнида келиб тушаётган мурожатларга ҳуқуқий баҳо беришда қийинчиликка дуч келмоқда, профилактика инспекторларининг барчаси ҳам юридик маьлумотга эга эмаслиги ва бу ўз ўрнида келиб тушаётган мурожатларга ҳуқуқий баҳо беришда қийинчиликка дуч келмоқда.

Files

Files (36.8 kB)

Name Size Download all
md5:0f3db90ca1bf26104502df069bd074fa
36.8 kB Download