Ҳуқуқни шарҳлаш асосларида баъзи категорияларнинг моҳияти ва мазмуни
Authors/Creators
Description
Шарҳлаш кенг ва тор маъноларда талқин этилиши мумкин. «Шарҳлаш» кенг
маънода табиий ёки ижтимоий ҳодисаларни тушунтиришга қаратилган ҳар қандай
билиш жараёнини билдиради, тор маънода эса сўзлар, иборалар, ифода ва
рамзларни, яъни табиий ёки сунъий тил белгиларининг аниқлаштирилишини
англатади. Ижтимоий фанларда “шарҳлаш” атамаси “талқин қилиш”, “изоҳлаш”,
“тушунтириш” каби сўзларнинг синоними тарзида қўлланилади91. Демак,
шарҳлаш ёзма манбалардан фойдаланадиган барча фанларга тегишли бўлса-да,
юридик фанларда алоҳида ўрин тутади. Қонун ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар
матнидаги сўз ва ибораларни юридик жиҳатдан талқин этиш ва тушуниб олиш
муҳимдир.