ИЛК ТАСАВВУФ МАКТАБЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Authors/Creators
- 1. Тошкент Давлат Шарқшунослик Университети магистранти
Description
:“Сўфий” ва “тасаввуф” сўзларининг луғавий маънолари ҳақида турли хил фикрлар айтилганидек, уларнинг истилоҳий маъноси борасида ҳам турли қарашлар бор. “Қавоидут тасаввуф” китобида зикр қилинишича, машҳур тасаввуф шайхи Адмад Зарруқ (р.а.) икки мингга яқин таърифни келтирган. Уларнинг ҳаммаси “Аллоҳ таолога содиқ таважжуҳ” қилиш маъносидадир.[1] Чунки таважжуҳнинг кўринишлари кўпдир. Шундан ҳар бир кишининг тасаввуфи унинг рост таважжуҳидир. Тасаввуфда ислом билан амал қилиш лозим бўлади. Фиқҳсиз тасаввуф йўқдир. Зеро Аллоҳ таолонинг зоҳир ҳукмларини фақат фиқҳ билан танилади. Шунингдек тасаввуфсиз фиқҳ йўқдир. Зотан амал рост таважжуҳсиз қабул бўлмайди. Бири иккинчисисиз саҳиҳ бўлмайди
[1] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Тасаввуф ҳақида тасаввур. - Тошкент: “Шарқ”, 2012. – Б 31.