ЧИҚАРИШ ТИЗИМИ САМАРАЛИЛИГИ ҲИСОБИЙ ТАДҚИҚИ
Description
Наддув агрегатлари компоновка схемаларини ва конструктив ўзига хосликларни танлаш, цилиндрга зарядлар нотекс тақсимланишини камайтириш, газ алмашиниш фазалрини оптималлаш, цилиндрларни тўлдириш ва тозалашни яхшилаш, тактлардаги газодинамик ёқотишларни камайтириш, импулс ўзгаришини ташкил қилиш ва бошқа шу каби қатор мухум вазифаларни рақамли моделлаш орқали ечишга харакат қилишган. Бундай моделлаштиришнинг имкониятларини кенгайтириш ностационар оқимни ҳисоблашнинг жуда оддий ва шу билан бирга самарали усулларини амалиётга жорий этишни тақозо этади. Шу билан бирга, ички ёнув двигателларининг мураккаб тармоқланган газ алмашинуви тизимлари учун оқилона усул анча узунликдаги эркин бўлимларга бўлинади ва клапанлар, туйнуклар, дроссел заслонкаси, тармоқли узеллар, турбина ва компрессор профилларининг панжаралари деб ҳисобланиши мумкин бўлган маҳаллий қаршиликларни ажратишдир. Кенгайтирилган бўлимларнинг ҳисоб-китоблари, одатда, бир ўлчовли усуллардан бири томонидан ностационар оқимнинг дастлабки чизиқли дифференсиал тенгламалари системасини сонли-фарқ билан ифодалаш ёрдамида амалга оширилади.