Published March 27, 2022 | Version v1

ЎЗБЕКИСТОНДА УРБАНИЗАЦИОН ТАРАҚҚИЁТГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ ОМИЛЛАР

  • 1. ТДТУ Қўқон филиали "Ижтимоий ва аниқ фанлар" кафедраси мудири. Фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори

Description

Глобаллашув шаҳар ахолиси дунёқарашининг ўсишига сабаб бўладиган энг мухим фактор десак янглишмаймиз. Бугун дунёнинг кўплаб шаҳарлари глобаллашув сабаб ўзининг турли даражадаги иқтисодий тараққиёт босқичига кўтарилди ва ўсишда давом этмоқда. Худди шундай даврда инсонлар онгида юзага келадиган энг мухим ўзгаришлардан бири бу тежамкорликдир. Шаҳар аҳолиси айни вақтда кўпроқ вақтни тежашни бошлади. Яъни вақт бу пул эканлигини тушуниб етди. Ҳозирги пайтда вақтинг кетди, нақдинг кетди деган тушунча инсонлар ҳаётининг мазмунига айланди. Одамзот ўзини ҳар соҳада синаб кўра бошлади. Бу борада энг яхши самара берган нарса туризм сохасини ривожлантириш бўлиб қолди. Эндиликда одамлар дунёнинг гўзал шаҳарларини саёҳат қилиш иштиёқида ёнмоқдалар. Бу билан эса ҳаётидаги энг позитив туйғуларни хис этмоқдалар.

Files

Холмирзаев Нодиржон Низомжонович.pdf

Files (297.9 kB)