"БУХОРО ТЕКТОНИК ПОҒОНАСИ ЖАНУБИ-ШАРҚИЙ ҚИСМИДА НЕФТ ВА ГАЗ КОНЛАРИНИ ҚИДИРИШДА ЭЛЕКТРОРАЗВЕДКА УСУЛИНИ ҚЎЛЛАШ"
Authors/Creators
- 1. Магистрант, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети, Ўзбекистон, Тошкент
- 2. Магистрант, Геология фанлар университети, Ўзбекистон, Тошкент
Description
Кириш. Бугунги кунда бутун дунёда, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам нефт ва газга бўлган талаб ва эҳтиёж кундан – кун ортиб бормоқда ва уларни қазиб олиш ишлари жадаллашмоқда. Шундай экан ушбу талабларни қондириш ва олдинга қўйилган масалаларни ечиш учун ҳозирги замон техникаларидан самарали фойдаланиш жуда ҳам зарур. Ҳудудларда геологик қидирув ишлари юқори даражада, шу жумладан, Бухоро - Хива нефт-газ вилояти Бухоро тектоник поғонаси жануби-шарқий қисмида жойлашган Карим – Шимолий Дарбаза майдонида ҳам геофизик қидирув ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Ушбу ҳудудда олиб борилаётган ишлар самарали натижалар бериб келмоқда. Охирги йилларда БХНГВ (Бухоро-Хива нефт-газ вилояти)нинг Муборак, Қандим, Денгизкўл кўтарилмалари ва Бешкент ботиқлиги ҳудудларида олиб борилаётган геологик-геофизик қидирув ишлари натижа-сида ушбу ҳудуддаги структуралардаги нефт-газ уюмларини қидириш ва нефт-газдорлигини баҳолаш имконияти туғилди.