ЎҚУВЧИЛАРНИ КАСБ – ҲУНАРГА ЙЎНАЛТИРИШНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ.
Authors/Creators
- 1. Наманган давлат университети докторанти
- 2. Наманган давлат университети Технологик таълим йўналиши 1-босқич талабаси
Description
Касб-ҳунарга йўналтириш ўқувчиларга унинг шахс хусусиятларини инобатга олган ҳолда бериладиган ёрдам, унинг бир томондан жамият учун керакли бўлиши, иккинчи томондан ўзининг шахсий ҳаракатларига эришиши, ҳаётий шароитларининг ўзгариши давомида таълим ва меҳнат соҳаларини мустақил ва онгли танлай олиши учун имконият яратиш. Ўқув-тарбия жараёнининг таркибий қисми сифатида касб-ҳунарга йўналтириш умумтаълим фанлари ва меҳнат фаолияти билан таништириш орқали, уларнинг қизиқишлари, лаёқатлари, қобилиятлари ва индивидуал хусусиятларини ривожлантиришни кўзда тутади ҳамда жамият эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.