ЁШ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШДА ТОЛЕРАНТЛИК СИФАТЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Authors/Creators
- 1. Самарқанд ветеринария медицинаси институти чет тиллар қафедраси укитувчиси
- 2. Самарқанд ветеринария медицинаси институти тошкент филиалли талабаси
Description
Мазкур мақолада оилада ёшларда толерантлик сифатларини таркиб топтириш бугунги глобаллашув шароитида ижтимоий-маънавий заруратга айланганлиги сабаблари ёритилган. Толерантлик сифатларини шакллантириш эса толерантлик тафаккури ва маданияти қай даражада ривожланганлиги билан боғланади. Ёшларни диний ва дунёвий илмлар, миллий ҳамда умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш таълим муассалари олдидаги жиддий вазифалар сирасига кириши; бу бўлғуси мутахассисларнинг келажакдаги фаолиятларида дунёвий ва диний бағрикенглик, ўзга дин ҳамда миллат вакилларига ҳурмат-эҳтиром билан муносабатда бўлиш, ўзга миллатлар маданияти билан қадриятларига, миллий бойликларига ҳам ҳурмат билан қараш, дўстона муносабатда бўлишни англатади. Ана шундай ёшларни тарбиялаб вояга етказиш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий мувозанатни сақлашга эришилади. Келажакдаги амалий фаолиятларида эса ёшлар бу борада эгаллаган билим, кўникма ва малакаларига таяниб иш олиб борадилар.