Published February 3, 2022 | Version v1

ЖИЗЗАХ ВОҲАСИ АҲОЛИСИ ГИЛАМДЎЗЛИГИ АНЪАНАЛАРИГА ДОИР МУЛОҲАЗАЛАР

  • 1. Жиззах Давлат педогогика институти ўқитувчиси

Description

Гиламдўзлик кадимдан ривожланиб келаётган ўзбек анъанавий тўқимачилигининг ўзига хос тармоқларидан бири ҳисобланади. Қолаверса, бугунги кунда халк амалий безак санъатининг кенг тарқалган турларидан ҳам биридир. Айниқса, унинг тарихий аҳамиятини дунё халклари музейларида сакланувчи гиламдўзлик ёдгорликлари, турли коллекциялар, бадиий фондлар, шунингдек тарихий қўлёзмалар ҳамда барча халқларда гиламдўзлик ҳунармандчилиги қадим замонлардан бери ривож топганлигини археологик топилмалар хам тасдиклайди.

Гиламдўзлик чорвачилик билан узвий боғлиқ бўлиб, Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудлари сингари Жиззах воҳасида ҳам дастлаб уйда аёллар ишлаб чиқаришига асосланган. Гиламдўз-аёллар тукли ва туксиз гиламлар ишлаб чиқаришнинг турли ўзига хос техникасига эга бўлганлар[6.17‑20].

Жаҳоннинг турли мамлакатларидаги қадимий шаҳристонлар, археологик ёдгорликлардан заминимизда яратилган гиламларнинг намуналари топилгани, кўплаб давлатларнинг етакчи музейларида ўзбек гиламдўзлигининг ноёб намуналари сақланаётгани ҳам миллий хунармандчиликнинг ушбу турига дунё миқёсида эътибор ва қизиқиш катта эканлигидан далолатдир.

Files

60-64.pdf

Files (710.3 kB)

Name Size
md5:0834b5406f57c6984ed77d06d7776157
710.3 kB Preview Download