ТАРИХ ФАНИНИ ЎРГАНИШДА ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК ФАНИНИНГ АҲАМИЯТИ ВА УНИНГ ПРЕДМЕТИ
Authors/Creators
- 1. Қашқадарё вилояти Касби туман Халқ таълими бўлими ходими
Description
Асосий тушунчалар: манба, тарихий манба, бирламчи манба, асл нусха, автограф, битик, битма, ёзма ёдгорлик, қўлёзма, қўлёзма китоб, тошбосма, литографик китоб, нашр, оммавий нашр, илмий академик нашр, факсимиле (тарихий шахсларни имзосини нусхасини ўрганувчи фан), археография( ёзма манбаларни нашр этиш назарияси ва амалиётини ривожлантирувчи ёрдамчи тарихий фан), асосий араб ёзувлари, рўйҳатга олиш, тавсифга олиш, таснифлаш –каталоглаштириш, фиҳрист – каталог( изоҳли луғат), карточка, аннотация, монографик тавсиф.
Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад
Манбашунослик фанини ўрганишдан мақсад ўқувчиларда ушбу фан соҳаси тўғрисида умумий тушунча ҳосил қилиш ва уларга қизиқишларини уйғотиш ва Ўзбекистон тарихини манбалар асосида мустақил ўрганишга ёрдам беришдан иборат.
Тарихий ҳужжат ва воқеалар баёни инсон характери, маълумот берувчи шахс, гуруҳ, фирқа, сулола, мазҳаб ва мамлакатлар манфаати йўлида турлича талқин қилиниши мумкин.
Масалан, Ўзбекистон яқин тарихи мамлакатимизнинг Х1Х аср иккинчи ярми ва ХХ аср бошларидаги сиёсий воқеалар турли даврларда, манбаларда ва турли муаллифлар томонидан турлича талқин қилинмоқда. Булар ўз даврида яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва солномаларда қандай баён қилинган? Шўро даврида қандай тушунтирилди?
Ва ниҳоят мустақиллик шароитида тарихий адолатни тиклаш, манбалар асосида холис ва объектив бўлиб ўтган воқеаларни билишимиз мумкин ва керак. Буни манбашунослик фанисиз, манбаларга илмий ёндошувларсиз амалга ошириш мумкин эмас. Чунки, ўша даврдаги ёзма ёдгорликлар аксарияти араб алифбоси асосидаги ёзувларда, бир қисми рус тилида ҳам битилган ва ўша даврга хос тарихий хусусиятларга эга.