ЁШ СПОРТЧИЛАРНИНГ МИЛЛИЙ ҒУРУРИ ВА УНГА ТАЪСИР ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Description
Аннотация: Мазкур мақолада ёш спортчиларнинг миллий ғурурини шакллантириш ва жисмоний фазилатларини юксалтириш мақсадида олиб борилган тадқиқот натижалар, таклиф ва тафсиялар ҳақида фикр юритилган.
Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳатларнинг мазмуни ёш авлодни маънавий етук, жисмонан соғлом, интеллектуал салоҳиятли баркамол авлод қилиб тарбиялашга қаратилган. Ҳар томонлама етук ёшларни тарбиялашда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни ва аҳамияти жуда катта эканлиги ҳаммамизга маълум. Бу эса соҳада олиб борилаётган илмий тадқиқот ишларини янада кучайтириш, унинг қамровини кенг олиб бориш ҳамда самарадорлигини ошириш вазифасини қўяди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги[1] фармони ва “Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида[2] ва мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда ушбу илмий ишимиз ҳам муайян даражада хизмат қилади.
[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон
[2] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июндаги “Ўзбекистон Республикасини жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сон
Files
49-58.pdf
Files
(812.4 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:81473763696ab0652430e41fc7fe4945
|
812.4 kB | Preview Download |