Published January 9, 2022 | Version v1

ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИДА ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ ВА УНИНГ РИВОЖЛАНИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ

  • 1. Тошкент молия институти

Description

Аннотация: Мақолада коронавирус пандемиясидан сўнг жаҳон инвестиция муҳитида юз берган тенденциялар ҳамда ушбу инқирозли ҳолатдан чиқиб кетишда ривожланган, ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатларнинг амалга ошираётган ҳолати ҳақида сўз боради. Ундан ташқари, сўнгги йилларда мамлакатимизда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини кенгайиши мақсадида амалга ошириган ислоҳотлар натижасида статистик кўрсаткичлардаги ўзгариш динамикаси ва ушбу турдаги инвестициялар ҳажмини ошириш мақсадида амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар келтирилган.

Ҳозирги кунда миллий иқтисодиётга чет эл инвестицияларини жалб етиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича механизмларни жорий этиш ва инвестицион муҳитни янада яхшилаш иқтисодий ривожланиш соҳасидаги энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни янада чуқурлаштиришда, корхоналарнинг инвестиция фаолиятини янада жадаллаштиришда, ишлаб чиқаришни модернизациялашда тўғридан-тўғри инвестицияларнинг тутган ўрни беқиёсдир. Бунда илғор хорижий технологияларни амалиётга жорий этиш орқали янги иш ўринлари яратиш ва шу асосда иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлаш имконияти яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2019-йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси”да ушбу соҳа бўйича қуйидаги фикрларини билдириб ўтган:

"...Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатадики, қайси давлат фаол инвестиция сиёсатини юритган бўлса, ўз иқтисодиётининг барқарор ўсишига эришган. Шу сабабли ҳам инвестиция – бу иқтисодиёт драйвери, ўзбекча айтганда, иқтисодиётнинг юраги, десак, муболаға бўлмайди. Инвестиция билан бирга турли соҳа ва тармоқларга, ҳудудларга янги технологиялар, илғор тажрибалар, юксак малакали мутахассислар кириб келади, тадбиркорлик жадал ривожланади"[1].

[1] Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019-йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси.// Ҳалқ сўзи, 2018 йил 29 декабрь.

Files

12-28.pdf

Files (974.1 kB)

Name Size
md5:ab923157ae756233873d5f39dc6122e7
974.1 kB Preview Download