Published July 30, 2020 | Version v1

Никоҳ тўйи маросимларида ишлатиладиган нарса-буюмлар ва кийиладиган кийим-кечаклар: анъанавийлик ва замонавийлик

Description

Никоҳ тўйи маросимларида ишлатиладиган нарса-буюмлар ва кийиладиган миллий либослар ва тақинчоқлар келин-куёвни бахт-саодатга эришишлари ва ёш оиланинг келажакдаги ҳаётининг муваффақиятини таъминлаши ҳақидаги тушунчалар кишилар онгида асрлар давомида шаклланган ва бугунги кунда ҳам ўзининг ижтимоий аҳамиятини йўқотмаган. Ушбу альбомда Хоразм воҳаси ўзбекларининг никоҳ тўйи ва у билан боғлиқ маросимларда ишлатиладиган нарса-буюмлар ва киядиган кийим-кечаклари, келин ва куёвларнинг миллий ва замонавий дизайндаги либослари кўрсатиб берилган.

Альбом хорижий ва маҳаллий сайёҳлар, ҳамда уларга хизмат кўрсатувчи гид-экскурсоводлар, турли халқларнинг маданияти ва улар билан боғлиқ маросим ва урф-одатларни ўрганувчилар ва тадқиқ қилувчилар, ҳамда ўзбек халқининг тарихий-маданий мероси билан қизиқувчи кенг китобхонлар учун мўлжалланган.

Ушбу нашр 2018-2020 йилларга мўлжалланган PZ-201709202 сонли “Хоразм вилояти ва Хива шаҳрининг туристик салохиятидан самарали фойдаланиш ва уни янада ошириш стратегиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги давлат амалий гранти доирасида бажарилган.

Files

+кайта_Н_Маткаримова_альбом_Россияга.pdf

Files (6.4 MB)