ЎЗБЕК ОПЕРАСИНИНГ ИЛК ПРОФЕССИОНАЛ САҲНА БЕЗАКЛАРИ: УСТА МЎМИН (НИКОЛАЕВ) ТАЖРИБАСИ
Authors/Creators
Description
Ўзбек опера театри тарихи асрлар давомида яратилган ўзига хос халқ санъати (мусиқа, қўшиқ ва рақс)нинг Европа мусиқали театри тажрибаси билан синтезидан иборат. Ўзбек опера ва балет театрининг унсурлари ХХ аср бошида драматик ва мусиқали-драматик спектаклларни яратишда тенг иштирок этган илк театр труппалари фаолияти асосида шаклланган. Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий, кейин Маннон Уйғур, Муҳиддин қори Ёқубовлар айнан мусиқий-драматик асосда ижод қилдилар. Муҳиддин қори Ёқубов раҳбарлигидаги мусиқали этнографик ансамбль ўзбек мусиқали театри пойдеворини қўйишда муҳим роль ўйнаган.