Published June 15, 2026 | Version v1

ФИСКАЛ НОМАРКАЗЛАШТИРИШ ШАРОИТИДА МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТЛАР БАРҚАРОРЛИГИНИ РАҚАМЛИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР АСОСИДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ (ЎЗБЕКИСТОН МИСОЛИДА)

Description

Ушбу илмий мақолада Ўзбекистонда фискал номарказлаштириш шароитида маҳаллий бюджетлар барқарорлигини таъминлашда рақамли технологияларнинг ўрни ва таъсири комплекс тарзда таҳлил қилинган. Тадқиқот доирасида 2019-2024 йиллар мобайнида маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатлари динамикаси, солиқ тушумлари таркиби ҳамда рақамли бошқарув инструментларининг жорий этилиши натижалари ўрганилди. Олиб борилган статистик ва қиёсий таҳлиллар натижаларига кўра, рақамли трансформация жараёнлари маҳаллий бюджетлар даромадларининг ўртача 18-22 фоизга ўсишига, шунингдек, яширин иқтисодиёт улушининг 5-7 фоизга қисқаришига хизмат қилгани аниқланди. Бундан ташқари, электрон давлат харидлари тизими ва рақамли молиявий назорат механизмларининг жорий этилиши харажатлар самарадорлигини 10-12 фоизга оширишга имкон берган.

Files

5 (20).pdf

Files (339.4 kB)

Name Size
md5:6a97e08d194334a977917dfa1601eec4
339.4 kB Preview Download