САМАРҚАНД ВИЛОЯТИНИНГ ҚЎШРАБОТ ВА ИШТИХОН ТУМАНЛАРИДА ҚЎЙЛАРНИНГ АЙРИМ ОШҚАЗОН-ИЧАК ГЕЛЬМИНТОЗЛАРИ БИЛАН ЗАРАРЛАНГАНЛИК ДАРАЖАСИ
Authors/Creators
Description
Ушбу мақолада Самарқанд вилояти Қўшработ ва Иштихон туманларида аҳоли қарамоғидаги қўйларда айрим ошқазон-ичак гельминтозларини ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар баён қилинган.
Жумладан, мақолада тоғли минтақада Қўшработ туманида истиқомат қилаётган аҳоли қарамоғидаги қўйларнинг тезак намуналари гельминтокопрологик усулларда текширилганда уларнинг 55,1 фоизи нематодируслар билан, 43,9 фоизи маршаллагиалар билан, 81,3 фоизи бошқа ошқозон-ичак стронгилятлари билан ҳамда 19,6 фоизи токсакаралар билан зарарланган.
Тадқиқотларда вилоятнинг суғорилдиган минтақаси ҳисобланган Иштихон туманидаги аҳоли қарамоғидаги қўйларнингг эса 63,7 фоизи нематодируслар, 54,9 фоизи маршаллагиалар, 70,6 фоизи бошқа ошқазон-ичак стронгилятлари ҳамда 1,9 фоизи токсакаралар билан зарарланганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилган.