ДАВЛАТ НОМИДАН МАЖОРИТАР АКЦИЯДОР ФУНКЦИЯСИНИ БАЖАРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ТОМОНИДАН КУН ТАРТИБИГА КИРИТИЛАДИГАН МАСАЛАЛАРНИ БАҲОЛАШ МЕХАНИЗМЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Authors/Creators
Description
Мақолада давлат номидан мажоритар акциядор функциясини бажарувчи ташкилотлар томонидан акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари кун тартибига киритиладиган масалаларни баҳолаш механизмлари таҳлил қилинган. Шунингдек, мазкур қарорлар жамият ва миноритар акциядорлар манфаатларига эҳтимолий таъсирини аниқлаш мақсадида дастлабки баҳолаш (хавф-хатар таҳлили) тизимини жорий этишнинг ҳуқуқий ва институционал асослари ўрганилган. Тадқиқот натижасида корпоратив бошқарув самарадорлигини ошириш, қарорлар қабул қилишда манфаатлар мувозанатини таъминлаш ҳамда акциядорлик жамиятларида корпоратив хавфларни камайтириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.