БУЙРАК ТОШЛАРИНИ ЎРАМЛИ НЕЙРОН ТАРМОҚЛАР АСОСИДА ТАСНИФЛАШ
Authors/Creators
Description
Тиббиётда касалликларини эрта аниқдаш ва аниқ ташхис қўйиш энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Хусусан, онкология ва радиологиянинг жиддий муаммолардан бири бу буйракдаги тошларни эрта аниқлаш ва тўғри ташхислашдир. Буйракдаги тошларни аниқлашда рентген, компьютер ва магнит резонанс томографияси каби тиббий тасвирга олиш воситалари кенг қўлланилади. Буйрак тасвирларни таҳлил қилишда шифокорни субъектив баҳолаши, психофизологик ҳолати ва кўп вақт талаб сарфлаши каби омиллар ташхис жараёнини мураккаблаштиради. Бунда юқори малакага эга мутахассислар ва кўп вақт талаб этади. Шунингдек, инсон омили туфайли турли хатолар камчиликлар юзага келиши мумкин. Мазкур ишда буйрак тасвирларини автоматик таҳлил қилиш ва ундаги тошларни аниқлаш учун чуқур ўқитиш технологиясига асосланган янги ёндашув таклиф этилган. Олинган натижалар таклиф этилган модел аниқлиги юқори эканлигини тасдиқлайди ва уни тиббий тасвирлар таҳлилида самарали ишлашини кўрсатди. Бу тиббий ташхислашда инсон омилини камайтириш, ташхисни тезлаштириш ва самарадорлигини оширишга кўмаклашади. Бунинг натижасида, буйрак тошларини эрта аниқлаш ва даволаш учун янги ва самарадорлиги юқори бўлган ташхислаш тизимини яратиш мумкин.