АУДИТНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ
Authors/Creators
Description
Аудит-ташкилот ва корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятини мустақил равишда текшириш жараёни бўлиб, унинг келиб чиқиши қадимги цивилизациялар даврига бориб тақалади. Илк аудит ишлари Қадимги Миср ва Римда давлат маблағларини назорат қилиш мақсадида амалга оширилган. “Аудит” атамаси лотинча “audire”-“тинглаш” сўзидан олинган бўлиб, дастлабки аудит ишлари ҳисоботларни эшитиш орқали бажарилган. Индустриал тараққиёт ва бозор муносабатларининг ривожланиши билан аудит мустақил касб сифатида шаклланиб, бугунги кунда молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш, хато ва қонунбузарликларни аниқлаш, ҳамда иқтисодий фаолиятнинг шаффофлигини таъминлашда муҳим ўрин тутади.