МЕНЕЖЕР ФАОЛИЯТИНИНГ ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАРИ
Authors/Creators
Description
Бугун мамлакатимиз олдида турган буюк мақсадлар, стратегик вазифаларни тўлақонли амалга ошириш, мавжуд муаммо ва масалаларни ҳал этиш, жумладан миллий иқтисодиётни, унинг тармоқ ва соҳаларини, бизнес тузилмаларини замон талаблари асосида ривожлантириш ҳамда уларнинг самарали фаолият юритишини таъминлаш билимли, юқори салоҳиятга эга бўлган малакали, ташаббускор, юртга фидоий ва халол менежерларга бевосита боғлиқдир. Бинобарин, мамлакатимизда инсон қадри устиворлигини, унинг капитали ривожини таъминлашга ва таълим-тарбия масалаларига давлат сиёсатининг устивор йўналиши сифатида қаралиб, Ўзбекистон – 2030 стратегиясида ўз аксини топган.