Published May 2, 2025 | Version v1

АҚШ ТАРИФ СИЁСАТИДАГИ ЎЗГАРИШЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОН МОЛИЯВИЙ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАЪСИРИ

Description

Давлатлар ташқи сиёсатида иқтисодий интеграция жараёнлари муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, иқтисодий жиҳатдан бошқа давлатларга боғлиқлик (гарчи боғланмаслик имконсиз бўлсада) ҳаттоки дунёнинг энг ривожланган давлатларини ҳам кутилмаган ўзгаришлар таъсирида турли қийинчиликларга дуч келиши мумкинлигини коронавирус пандемиясидан сўнг АҚШнинг 2025 йил апрель ойида эълон қилган “Иқтисодий мустақиллик декларацияси” яна бир бор халқаро ҳамжамиятга кўрсатиб қўйди. Бу ўринда, Хитой, Европа Иттифоқи мамлакатлари каби жаҳон бозори гигантларининг иқтисодиётида юзага келиши прогноз қилинаётган ўзгаришларни миллий иқтисодиётга таъсирини баҳолаш бугуннинг пировард муаммоларидан бири саналади.

Ушбу мақолада халқаро савдода АҚШ томонидан қўлланилаётган янги бож тарифларининг иқтисодиёт, ишсизлик, транспорт-логистика, ишлаб чиқариш ҳамда монетар тизимга таъсири натижасида юзага келадиган молиявий хавфсизликка таҳдидларнинг Ўзбекистонга таъсири ўрганилган бўлиб, муаммонинг долзарблиги ва муҳимлиги билан иқтисодий хавфсизлик таъминлашда амалга оширилиши лозим бўлган дастлабки зарурий чораларни ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар берилган.

Files

M-2.pdf

Files (330.2 kB)

Name Size
md5:1dee98534e87bd145aa53241c64a19c7
330.2 kB Preview Download