ЗАМОНАВИЙ РАХБАР ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ОМИЛЛАРИ
Authors/Creators
Description
Бугунги жаҳон иқтисодиётида кечаётган мураккаб жараёнлар, ички ва ташқи бозордаги кескин рақобат муҳити ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган янги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар шароитида замонавий ташкилотларнинг муваффақиятини таъминловчи омилларни аниқлаш, ўрганиш, таҳлил ва тадқиқ қилиш ҳамда бошқариш жараёнларига уларни жорий этиш, мунтазам такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш муҳим ҳисобланади. Ушбу омиллардан бири бу ташкилот муваффақиятини таъминловчи раҳбар-менежерларнинг интелектуал салоҳияти, билими, малакаси ва уларнинг ишга бўлган муносабатига боғлиқ.