ИҚТИСОДИЙ ЎЗГАРИШЛАР ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШГА ИННОВAЦИОН ЁНДАШУВЛАР
Authors/Creators
Description
Ўзбекистонда туризмнинг барча турларини ривожлантириш имкониятлари юқорилиги мутахассислар томонидан таъкидланмоқда. Мамлакатимизда қабул қилинган “2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Консепсияси”да 2019- 2025 йилларда туризм соҳасини ривожлантиришда туризмни миллий иқтисодиётнинг стратегик соҳасига айлантириш, туристик хизматларни диверсификациялаш ва сифатини ошириш ҳамда туристик инфратузилмани, шу жумладан, хорижий сармояларни жалб қилиш ва самарали реклама-маркетинг ишларини олиб бориш эвазига такомиллаштириш орқали эришиш вазифаси қўйилди.
[1] Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2019 йилдаги “Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ПФ-5611-сонли Фармони.