ТИЛ ЎРГАТИШДА КЎРГАЗМАЛИЛИК ПРИНЦИПИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
Description
Маълумки, ўқув жараёнининг муваффақиятли ва самарали натижаси таълимга қўйилган дидактик талаблар ва принципларга қай даражада амал қилинишига ҳам боғлиқ. Ушбу мақола чет тилини ўқитишда дидактик принциплар татбиғи хусусиятларини ўрганишга қаратилган. Чунки таълим принциплари ўқув жараёнига қўйиладиган ижтимоий талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқаришда риоя этиладиган қонун-қоидалар сифатида амалда қўлланилади. Ўқувчиларга чет тили фанидан бериладиган билим, малака, кўникмалар улар томонидан онгли, пухта ва мустаҳкам ўзлаштирилган бўлиши лозим. Шу сабабли мақолада дидактик принципларнинг назарий асослари, талқини ўрганилиб, чет тили таълимида татбиқ этилишининг айрим хусусиятлари кўргазмалилик принципи мисолида кўриб чиқилган.
Files
6-15.pdf
Files
(560.6 kB)
Name | Size | Download all |
---|---|---|
md5:f87f4e9a7b64b448e7342e4b6c3df110
|
560.6 kB | Preview Download |