НОРОЗИЛИК КАЙФИЯТИНИ ЮЗАГА КЕЛИШИДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ ЎРНИ
Description
Ахборот технологиялари бугунги кунда маълумот олиш уни таҳлил қилиш ва тарқатишни тубдан ўзгартириб юборди. Агарда авваллари асосий маълумотлар телевидения, газета, радио орқали олинган бўлса бугун ижтимоий тармоқлар, онлайн ОАВ, турли интернет сайтлар ушбу вазифани бажармоқда. Бу трансформация янги имконият билан бир қаторда ижтимоий барқарорлик хавфини келтириб чиқармоқда. Хусусан, 2023 йилги тадқиқотларга кўра ёшларнинг 24% ижтимоий тармоқлардаги машҳур блогерларнинг фикрларига қулоқ тутишларини билдиришган[1]. Бу каби ҳолатлар кундан кунга кучайиб бормоқда. Ижтимоий тармоқларда кузатувчилари сонига қараб шахсни мутахассис ёки мутахассис эмас деган тоифага ажратиб қўйилмоқда. Ижтимоий тармоқларнинг ривожланиши ижтимоий муаммонинг бир томонини ташкил этса бугунги ахборот технологияларининг ривожланиши ҳамда уларнинг ижтимоий тармоқларга интеграцияси ҳам турли норозиликларни келтириб чиқармоқда
[1] Голубин Р. В., Исакова И. А., Коротышев А. П., Рыхтик П. П. Интернет-технологии воздействия на социально-политическую активность молодежи: социологический анализ // Известия Саратовского университета
Files
58-63.pdf
Files
(895.8 kB)
| Name | Size | Download all |
|---|---|---|
|
md5:2116b78601813e223545afb5e95dd9f9
|
895.8 kB | Preview Download |