Published February 12, 2025 | Version v1
Journal article Open

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ДЕПОЗИТЛАРИНИНГ РОЛИ

Description

Аннотация. Депозит операциялари тижорат банклари учун асосий молиялаштириш манбаи ҳисобланади ва уларнинг барқарорлиги банк фаолиятининг самарадорлигига бевосита таъсир кўрсатади. Банк барқарорлигини таъминлашда узоқ муддатли ва диверсификацияланган депозит базасининг аҳамияти катта. Мақолада депозит операциялари орқали банк ликвидлигини таъминлаш, мижозлар ишончини мустаҳкамлаш ва молиявий рискларни бошқариш механизмлари таҳлил қилинган. Шунингдек халқаро тажриба асосида депозит базасини барқарорлаштириш бўйича тавсиялар берилган. Банкларнинг самарали депозит сиёсати уларнинг молиявий барқарорлигини сақлаш, кредитлаш фаолиятини ривожлантириш ва иқтисодиётнинг умумий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади. Мақолада берилган таҳлиллар ва хулосалар тижорат банкларининг депозит сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган.

Калит сўзлар: тижорат банки, кредит, депозит, молиявий барқарорлик, капитал етарлилиги, мижоз ишончи, рискни бошқариш, халқаро стандарт, Базель III, бозор рисклари, кредитлаш фаолияти, молиялаштириш манбалари, узоқ муддатли депозит, ликвидлик, депозит базаси, иверсификация, фоиз сиёсати, банк ликвидлиги.

Files

2. Жўраев Исроил Иброҳимович.pdf

Files (562.1 kB)